Термиз туманида 96 миллион долларлик йирик инвестицион лойиҳа бошланди

    Сурхондарё вилоятида 3 минг гектар майдонда замонавий томчилаб суғориш технологияси асосида пахта етиштириш ва уни тўлиқ саноат занжири бўйича қайта ишлаш лойиҳасига расман старт берилди.

    Лойиҳа Хитойнинг Anhui Wende Holding Group компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

    Тадбир Хитой компанияси билан 15 октябрда ўтказилган музокаралар натижасида ташкил этилди ва «Huamian Taifeng Termiz» МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди.

    Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, Хитойдан келган делегация, сектор ва соҳа мутасаддилари ҳамда маҳаллий фаоллар иштирок этди.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 96 миллион доллар бўлиб, у доирасида 300 та доимий иш ўрни яратилиши, шунингдек, йиллик экспорт ҳажми 12 миллион долларга етказилиши режалаштирилган. Лойиҳа Термиз туманидаги олис Гулбаҳор маҳалласида амалга оширилиб, иш ўринлари асосан маҳаллий аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

    Маълумот учун, Anhui Wende Holding Group компанияси Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги ва саноат занжирига ихтисослашган йирик лойиҳаларни амалга ошираётган етакчи корпорация ҳисобланади. У юқори сифатли ишлаб чиқариш майдонларини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги саноат занжирини тўлиқ интеграция қилишни мақсад қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates