Термизда ҳарбий хизматчиларга янги уй-жойлар берилди

    Ҳарбий 13 январ 2021 1297

    Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан 30 хонадондан иборат 5 қаватли янги уй ўз эгаларига топширилди. 

    Тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари Аҳмад Сувонқулов, Чори Бегимқулов, Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Янги уйда барча шарт-шароит яратилган бўлиб, болалар учун ўйин майдончалари, ҳовли шийпони ва савдо дўкони барпо этилган. Қурилиш ишлари “Фаровон инвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.

    Яратилаётган қулай имкониятлар ҳарбий хизматчиларимизни халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашда, давлатимизнинг тақдири ва келажаги учун фидойи бўлишга ундайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates