Термизда «Жануб-2021» Ўзбекистон - Россия қўшма ўқувларига старт берилди

    Ҳарбий 3 август 2021 906

    Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мудофаа вазирликлари томонидан икки давлат ўртасидаги ҳарбий мақсадга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ жорий йил 30 июлдан 8 августга қадар «Термиз» округ дала ўқув майдонида биргаликдаги Ўзбекистон ва Россия ўқуви ўтказиляпти.

    2 августда «Термиз» полигонида «Жануб-2021» Ўзбекистон - Россия қўшма ўқувининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ўқувнинг асосий мақсади икки давлат ҳарбий бошқарув органларининг ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан тажриба алмашиш кабилардан иборат.
    Ўқувнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республиками Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ва Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи штаб бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Николай Терещенко cўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва ўқувдан кўзланган асосий мақсадлар юзасидан тўхталиб ўтди.
    Куни кеча ўқув-йиғин иштирокчилари режага мувофиқ вилоятнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди. Хусусан, Археология давлат музейи, сурхон этномаданиятини ўзида акс эттирган мажмуалар барчада чуқур таассурот қолдирди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates