Термизда ноёб тарихий топилма топилди 

    Фан 15 июн 2022 1297

    Бугун, 15 июнь куни Термиз шаҳрида йўл қурилиши пайтида тасодифан ноёб тарихий топилма 2 дона кўза топилди.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмти хабарига кўра, мазкур қадимги топилма ўрта асрлар даврига таалуқли.

    Ушбу топилмалар Сурхондарё вилояти кўприклардан фойдаланиш муассасаси ишчилари Ш.Каримов ҳамда А.Матиевлар томонидан топилган ва Термиз археология музейига ҳабар беришган.

    Мурожаатга жавобан Термиз археология музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Худойбердиев ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари А. Чариевлар воқеа жойига боришиб экспонатларни музей фондига қабул қилиб олишди.

    Сопол кўзалар сиртига турли нақшинкор бўртма безаклар моҳирона туширилган. Ҳозирда бебаҳо топилмалар музей реставрация бўлимида таъмирланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates