Тест синовларига ҳозирлик кўрилмоқда

    Тошкент давлат техника университетининг бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига кирувчи абитуриентлар учун 2021/2022 ўқув йили қабул жараёни юқори савияда ўтказилди.

    Республикамизнинг барча олий таълим муассасалари каби Тошкент давлат техника университетида ҳам жорий йилги қабул жараёнлари онлайн тарзда амалга оширилди. 2021/2022 ўқув йили қабул квотасида Тошкент давлат техника университетига 5421 та жой ажратилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўп демакдир. Ўтган йилги қабул жараёнларидан фарқли равишда олий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри ўқишга киришда имтиёзи бор абитуриентларни қабул қилиш қабул квотаси доирасидан ташқарида бўлиши таъминланган. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кириш тест синовларида абитуриентларга 5 та фандан яъни 1-блок фанларида 2 та фан — ҳар биридан 30 тадан, 2-блок фанларида 3 та фан — ҳар биридан 15 тадан жами бўлиб 105 та тест савол берилади ва юқори бал тўплаганлар қабул квотаси бўйича танлаган олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинади.

    Тошкент давлат техника университетининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган «Дизайн: саноат дизайни» таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонлар учун имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезонлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланиб, университетнинг Веб-сайтида жойлаштирилди. Аввалгилардан фарқли равишда мазкур таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонлардан ташқари 3 та мажбурий фандан Давлат тест маркази томонидан тест олинадиган бўлди.

    Магистратурага қабул қилишда мутахассислик фанларидан тест синовлари университетнинг ўзида олиниши режалаштирилган. Талабаларга мутахассислик фанларидан жами бўлиб 50 тадан тест саволлари (ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл) берилади ҳамда тест топширилган кундан бошлаб 3 кун ичида натижалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади. Чет тилидан тест синовлари Республика бўйича марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони университетнинг Веб-сайтида жойлаштирилди.

    Университет қошида Call markaz ташкил қилинган бўлиб, қабул комиссияси абитуриентлар томонидан берилаётган барча саволларга атрофлича жавоб бермоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates