Тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти импортига чеклов қўйилди

    Бизнес 14 апрел 2021 414

    «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган “E-ON” тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулотининг маркировкаси стандарт талабига асосан ўрганилди. “E-ON” тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти маркировкаси стандарт талабига жавоб бермади.

    Хусусан, маҳсулот қадоғида импорт қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилмаган. Бундан ташқари маҳсулот давлат тилида тамғаланмаган.

    “E-ON” тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.

    «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган «ТАЙГА» тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулотини маркировкаси стандарт талабига асосан ўрганилди.

    «ТАЙГА» тетиклаштирувчи ичимлик маҳсулоти амалдаги техник мувофиқ эмаслиги аниқланди ҳамда импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates