Тез кунларда жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги фильм намойиш этилади

    Маданият 19 сентябр 2020 1211

    1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз кино театрларида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Киномания" студияси томонидан суратга олинган "Ибрат" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. 

    Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатли ҳаёт йўли тасвирланган.

    Фильм қаҳрамони ўндан ортиқ Шарқ ва Ғарб давлатларида бўлиб, уларнинг тили ва маданиятини мукаммал ўрганган. Фаолияти давомида Туркистонда дастлабки товуш методига асосланган жадид мактабларининг ташкилотчиси ва тарғиботчиси сифатида катта эътибор қозонди.

    У ношир-матбаачи сифатида биринчилардан бўлиб “Матбааи Исҳоқия”ни ташкил қилади ва китоб нашрини йўлга қўяди.

    Исҳоқхон Ибрат араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган. Шу билан бирга, у энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини чуқур ўрганган.

    Фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, сценарий муаллифлари Нурилло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев, постановкачи оператор Рустам Муродов, постановкачи рассом Дониёр Абдураҳмонов, композитор Дмитрий Янов-Яновский. Ролларни Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Карим Мирҳодиев, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова, Зулхумор Мўминова каби таниқли актёр ва актрисалар ижро этган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates