Тез орада бутун дунё бўйлаб коронавирус бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади(ми?)

    Америкалик тадбиркор, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ушбу баҳор охирига қадар коронавирус пандемияси фонида баъзи чеклов чоралари заифлашиши ёки бекор қилиниши мумкинлигини айтди.

    “Фақат баҳор охири ёки ёзга қадар биз хатти-ҳаракатларимизни сезиларли даражада ўзгартира оладиган рақамларга эриша оламиз”, дея унинг сўзларини келтиради “Корреспондент”.

    Шу билан бирга, аллақачон вакцинасининг икки дозасини олган 65 ёшли Гейтс эмланганига қарамай, ниқоб тақишни тўхтатмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу эҳтиёт чораси ҳали қишгача керак бўлади.

    Аввалроқ Билл Гейтс янги турдаги коронавирус инфекциясидан тўлиқ ҳимоя қилиш учун вакцинанинг учинчи дозасини қабул қилиши мумкинлиги, таркибида вирус мутациясини ҳисобга олган ҳолда модификацияланган дори мавжудлигини айтганди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates