Тиббий суғуртанинг аҳолига қандай қулайлиги бор?

    Сирдарё вилояти Сирдарё туманининг 133 минг нафардан ортиқ аҳолисига бирлашма таркибидаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 167 нафар шифокор ва 1160 нафардан ортиқ ҳамшира тиббий хизматлар кўрсатмоқда.

    Давлат тиббий суғурта жамғармаси ходимлари туман тиббиёт бирлашмасида август, сентябрь ва октябрь ойларида даволанганлик ҳолатлар ва аҳолининг соғлиги билан боғлиқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, касаллик тарихини тўлдиришда риоя қилинадиган стандартларни бажарилиши бўйича ўрганишлар олиб бормоқда. Туманнинг 133 минг нафардан ортиқ аҳолисига бирлашма таркибидаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 167 нафар шифокор ва 1160 нафардан ортиқ ҳамшира тиббий хизматлар кўрсатмоқда.

    Туманда тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилиши, жумладан, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникалар учун кафолатланган тиббий хизматлар пакети ишлаб чиқилгани кўпчиликка манзур бўлмоқда.

    Кафолатланган пакетга оила шифокори қабули, консультацияси, 10 турдан ортиқ диагностик, лаборатор текширувлар ҳамда 66 турдаги дори воситалари, тиббий буюмлар, сарфлов материаллари, стоматология хизмати киритилган бўлиб, ушбу хизматлар аҳолига бепул кўрсатилади.