баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тиббиётда кадрлар тақчиллиги муаммоси ечилади

    Шу йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта,  келгуси йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгиланди.

    Соғлом одамнинг атрофга қараши ҳам бошқача бўлади, соғлом ўйлайди, соғлом фикрлайди, жамиятдаги ислоҳотларнинг иштирокчиси бўлади. Демак, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилмасдан туриб, жамиятни ривожлантириш қийин.

    Пандемия билан боғлиқ хавф-хатарлар аҳоли саломатлигига, инсонлар ҳаётига жиддий таҳдидларни юзага келтирди. Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистонда ҳам соғлиқни сақлаш соҳасини халқимизга тезкор ҳамда сифатли хизмат кўрсатадиган тузилмага айлантириш масаласига алоҳида устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

    Шу маънода, “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент фармони айни вақтида қабул қилинган ҳужжат, деб ўйлайман.

    Ҳозирги шароитда тизимда малакали мутахассисларни кўпайтириш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи ниҳоятда долзарбдир. Фармонда айнан мазкур йўналишда бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

    Хусусан,  оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда шу йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта,  келгуси йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгиланди. Демак, ҳар бир оила, ҳар бир маҳаллани сифатли ва тезкор тиббий хизмат билан қамраб олиш имконияти янада ортади.

    Эътиборли яна бир томони, жорий ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки баравар оширилади. Ҳудудга зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун тегишли маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант ажратилиб, шу асосда таълим олган битирувчиларга тегишли ҳудудга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади. Бундай шифокорларнинг яшаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Тўғрисини айтиш керак, чекка ҳудудларда малакали шифокорларга эҳтиёж жуда катта. Чунки тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган аксарият кадрлар яшаш учун, ишлаш учун шароитлар нисбатан яхши бўлган шаҳарларда қолиб кетмоқда. Бунинг натижасида олис қишлоқларда малакали шифокорлар етишмовчилиги масаласи катта муаммога айланди.

    Кўнглида шифокор бўлиш истаги жуда юқори бўлишига қарамай, олий ўқув юртларида квоталарнинг камлиги туфайли қанчадан-қанча ёшлар орзуларидан кечмоқда. Демак, ушбу фармон билан шифокор бўлиш истагида юрган кўплаб йигит-қизларнинг орзуси амалга ошади. Шу билан бирга, ҳудудларда мутахассис етишмовчилиги муаммоси камаяди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши эса халқимиз ҳаёт даражасининг янада кўтарилишига замин бўлади.

    Шербек БЎРОНОВ,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

     

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates