Тил байрами: Тупроққалъага Президент совғаси етиб келди

    Бу йил мамлакатимизда илк бор Ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда.

    Тилимизнинг асосий манбаини босма сўз, яъни китоблар ташкил қилади. Шу маънода тилимизни фахр ва ифтихор санаб, уни асраш, янада бойитишни ният қилган мутолаа аҳлига китоб совға қилмоқ ғоят савоб ишдир.

    Хоразмнинг энг чекка ҳудуди – Тупроққалъа туманига бугун Президентимизнинг китоб карвони етиб келди. Ушбу карвондан турли мазмундаги мингдан ортиқ китоблар ўрин олган.

    Бу туман китобсеварлари учун байрамга муносиб совға бўлди. Китоблар ўқув даргоҳлари ва кутубхоналарга тарқатилади.

    Рўзимбой ҲАСАН,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates