Бу ҳақда Bloomberg АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса Адак оролидан (Аляска) 480 километр жанубда содир бўлган.
Zodiac Maritime бошқарув компанияси палубалардан бирида тутун пайдо бўлганини таъкидлади. “Экипаж ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилди, бироқ вазиятни назоратга ололмади”, дейилади хабарда. АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати барча 22 денгизчини яқин атрофдаги савдо кемасига эвакуация қилди. Компания юк эгалари номини айтмади.
2006 йилда Xiamen Shipbuilding кемасозлик заводида (Хитой) ишлаб чиқарилган 46,8 минг тонналик кема 26 май куни Нанша ва Шанхайда бўлиб, Янтай бандаргоҳини тарк этди, деб хабар беради report.az.