Тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонлари шарафланди

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

    Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, офицер ва генераллар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва уларнинг яқинлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда Зойир Мирзаев сўз олиб, давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Она Ватанни қадрлаш, унинг озодлигини ҳимоялаш йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳарбийларнинг заҳматли меҳнатлари ҳар қанча эътирофга муносиб экани таъкидланди.

    Байрамона концерт дастурида ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорларинг қўшиқлари барчага ўзгача кайфият бағишлади.

    Тадбирда вилоят ҳокимлиги томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates