ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

    Долзарб 10 апрел 2020 1760

    Хабарингиз бор, Нью-Йорк маҳаллий шифохонасида юртдошимиз корнавирусдан вафот этган эди.

    Хабарингиз бор, Нью-Йорк маҳаллий шифохонасида юртдошимиз корнавирусдан вафот этган эди.

    Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси коронавирус инфексиясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этган.

    22 март куни унда касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланди ва сунъий комага туширилди.

    Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турди.

    Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

    Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонасига +1-202-887-5300 (ички 1) телефон рақамлари орқали;

    Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига +1-212-754-7403 телефон рақами орқали мурожаат этишлари мумкинлигини эслатади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates