Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилди

    Яшил сайёра 17 сентябр 2020 3991

    Ўзбекистон Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларини халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ҳудудлари сифатида белгилаб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

    Улар Қизилқум чўлининг Жанубий Ғарбидаги Навоий вилоятида жойлашган ва биогеографик жиҳатдан Марказий Осиёдаги қурғоқчил бўлган ҳудудлар сувларини сақлашга хизмат қилади.

    Сув-ботқоқлик ҳудудлар тўғрисидаги конвенция 1971 йил 2 февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида 18 та давлат томонидан имзоланган бўлиб, айни пайтда унга дунёнинг 170 дан ортиқ давлати аъзо бўлиб кирган. Мамлакатимиз ушбу конвенцияга 2001 йилда қўшилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудидаги иккита, яъни Денгизкўл 2001 йили ва Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерларнинг маълумот базаси ҳисобланган Рамсар рўйхатига киритилган.

    Қуйимозор сув омбори Ўзбекистонда катталиги жиҳатидан бешинчи ўринда бўлган Бухоро шаҳри ва унга яқин Когон шаҳри учун асосий ичимлик суви манбаидир. Унинг суви қўшни Тўдакўл сув омбори сувига қараганда чучукроқ. Ундан асосан деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланилади.

    Умумий майдони қарийб 32 минг гектарни ташкил этадиган ушбу сувли-ботқоқ ер майдони кўчманчи қушлар учун ҳам муҳим тўхтаб ўтиш жойи ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, сўнгги беш йилда ушбу ҳудудда қўниб ўтган қушларнинг ўртача йиллик сони 40 мингдан ортиқ.

    Тахминан 229 та қуш тури, шу жумладан йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган оқбош ўрдак ҳам рўйхатга олинган, биогеографик хилма-хилликни сақлаб қолиш учун уларнинг 1 фоизидан кўпроғи шу маконда қишлайди. Сув ҳавзаларидаги Амударё куракбуруни ва бақра балиғи эса йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates