Тожикистон Рeспубликаси Миллий гвардияси билан ҳамкорлик ўрнатилди

    Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Б.Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келди.

    Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

    Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди.

    Шу билан бир қаторда ҳудудий бошқармалар ва минтақавий ўқув марказлари раҳбарлари видео-конфренц-алоқа орқали қатнашишди.

    Учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилдилар.

    Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолаб, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олдилар.

    Ташриф доирасида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишди.
    Ташриф анъанавий ва дўстона муҳитда ўтмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates