Тожикистондаги зилзиладан асосан хўжалик иншоотлари зарар кўргани айтилмоқда

    Инсонлар орасида қурбонлар қайд этилмаган.

    Тожикистонда мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида кеча тунда мамлакатда юз берган зилзиладан кўрилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича республика комиссияси тузилдиган. Бу ҳақида Тожикистондаги “Ховар” давлат ахборот агентлиги маълумотига таяниб маҳаллий манбаларимиз хабар бермоқда.

    Тожикистонда тунда содир бўлган зилзила эпимарказига яқин жойлашган бир қанча қишлоқларда маҳаллий аҳолининг уйлари ва автойўллар қисман зарар кўрди. Бироқ, асосан пойдеворсиз хўжалик иншоотлари шикастланган. Инсонлар ўртасида қурбонлар қайд этилмаган.

    Маълумот учун, 23 мартга ўтар кечаси ва эрта тонг Тожикистон шимолида 7 га яқин зилзила ва афтершоклар кузатилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates