Тожикистоннинг Хатлон вилояти делегацияси Сурхондарёга келди

    Бугун, 23 июль куни Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти делегацияси икки кунлик ташриф билан Сурхондарёга келди.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудлараро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш, меҳмон давлат вакилларини вилоятимиздаги бир қатор объектлар билан таништириш ва тажриба алмашишдан иборат.

    Меҳмонларни Термиз туманидаги "Гулбаҳор" чегара-божхона постида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди.

    Делегацияси Термиз туманидаги “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази фаолияти билан танишди.

    Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари билан афғонистонлик ишбилармонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган ушбу марказда қўшни давлат тадбиркорларига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган.

    Хусусан, замонавий марказдаги мавжуд консуллик вакили, божхона терминали биноси, маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, шунингдек, тижорат банкларининг шохобчалари тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

    Шундан сўнг, меҳмонлар Термиз халқаро савдо марказига ташриф буюришиб, унинг қурилиш бош режаси билан танишди.

    2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган ушбу марказ учун Термиз туманидан 26 гектар майдон ажратилган. Умумий қиймати 75 миллион доллар бўлган марказда маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш мажмуалари қурилиб, савдо хизматлари йўлга қўйилади. Зарур инфратузилма тармоқлари барпо этилади.

    Лойиҳага кўра, бу ерда 1 минг 800 та савдо нуқтаси, 50 минг тонна юк сиғимига эга логистика маркази, 400 ўринли иккита меҳмонхона, шифохоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари бўлиши мўлжалланган. Корпусларнинг биринчи қаватида савдо нуқталари, иккинчи қаватида енгил ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш кўзда тутилган.

    Халқаро савдо марказининг йиллик савдо айланмаси 500 млн доллар, хизматлар ҳажми 10 млн доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. 192 млн долларлик экспорт қуввати пайдо бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates