Токиога кучли тўфон яқинлашяпти. Олимпиаданинг айрим мусобақалари кейинга сурилди

    Шу кунларда ёзги Олимпия ўйинлари ўтаётган Токиога кучли тўфон яқинлашиб келмоқда, дея хабар берди KYODO NEWS ахборот агентлиги.

    Хабарда айтилишича, “Непартак” тўфони (27 июль) сешанба куни Тинч океанидан Япониянинг шарқи ва шимолий-шарқига яқинлашади.

    Япония Миллий метеорология агентлиги куни кеча мамлакатнинг айрим қисмларида, жумладан, Олимпия ўйинлари ўтаётган Токиода тўфонлар кутилиши ҳақида хабар берган. Агентлик маълумотларига кўра, якшанба куни тушдан кейин “Непартак” тўфони шимолга соатига 15 километр тезликда, сўнг Токиодан жанубий-шарққа ҳам катта тезликда ҳаракатланади.

    Тўфон ўртасида атмосфера босими 994 гектопаскални ташкил этади ва шамол тезлиги соатига 108 километрга етади. Тўфон туфайли Япония пойтахтига уч қаватли уй сингари тўлқинлар ёпирилиши ва жала ёғиши мумкин.

    Сешанба куни шамол соатига 126 километрга етиши, шунингдек, Канто-Кошин ҳудудида, шу жумладан, Токиода 24 соат давомида 150 миллиметргача ёмғир ёғиши ҳам кутилмоқда.

    Бундай шароитда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун Олимпиаданинг академик эшкак эшиш мусобақалари кейинга қолдирилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates