Толимаржон иссиқлик электр станциясини барқарор ишлаши таъминланади

    Энергетика 29 апрел 2022 1302

    Энергетика вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳамда Миллий диспетчерлик маркази билан келишилган ҳолда, 29 апрелга ўтар кечаси тунги соат 00-51 дан бошлаб «Толимаржон ИEС» АЖ 20-сон буғ-газ қурилмасида тезкор профилактик ишлар олиб борилди.

    Хусусан, электр станциянинг марказий таъмирлаш ва қозон турбина цехи ходимлари томонидан газ турбинанинг мой, сув ва газ фильтрларида тозалаш ишлари амалга оширилди.

    Мазкур жараён истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслик, электр ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлигига путур етказмаслик мақсадида сутканинг электр энергиясига талаб минимум бўлган вақтида, яъни тунги соат 00:51дан бошлаб амалга оширилди.

    — Бу каби назорат ва таъмирлаш ишларини амалга оширишимиздан асосий мақсад, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ҳамда 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамлари кунларида истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлашдан иборат. Қолаверса, мазкур чора-тадбирлар ишлаб чиқариш натижадорлигига ва ёқилғи сарфи тежалиши оқибатида маҳсулот таннархи пасайишига ҳам хизмат қилади, — дейди «Толимаржон ИEС» АЖ бош директори Олим Юсупов.

    Мазкур юқори самарадор буғ-газ қурилмаси бугуннинг ўзида шай ҳолатга келтирилиб, ишга туширилди ва ягона энерготизимга электр энергиясини узатиб келяпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates