Тўлиқ шаклдаги “Бобурнома” қўлёзмалари қаерда сақланяпти?

    “Бобурнома”нинг энг қадимий қўлёзмаларидан Абдураҳимхон томонидан форс тилига қилинган таржимаси бизгача етиб келган.

    “Бобурнома” Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон халқларининг XV аср охири ва XVI аср бошларидаги тарихига оид бебаҳо манбадир.

    Шу боис XVIII асрдан бошлаб ушбу асар ўзбек тилидан лотин, голланд, француз, немис, инглиз, рус, ҳинд, турк тилларига таржима қилинган.

    “Бобурнома”нинг энг қадимий қўлёзмаларидан Абдураҳимхон томонидан форс тилига қилинган таржимаси бизгача етиб келган.

    Тўлиқ шаклдаги “Бобурнома” қўлёзмаларидан иккитаси ҳозирда мавжуд бўлиб, бири Лондондаги Британия музейида, иккинчиси Нью-Деҳлидаги Миллий музейда сақланмоқда.

    Асар таркибида бўлган 69 та алоҳида миниатюралар Москвадаги Шарқ маданияти музейида сақланади.