Тўлқин Қиличев бокс терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт 6 август 2022 1754

    Шу кунгача миллий терма жамоамизни Марат Қурбонов узоқ вақт давомида бошқариб келаётганди.

    Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

    Яхши биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори. Аммо вақт бир жойда турмайди ва терма жамоадаги авлодлар алмашинуви мураббийлар штабида ҳам муҳитни ўзгартириш лозимлигидан далолат беради.

    Бугун, 5 август куни Ўзбекистон бокс федерациясида йиғилиш ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

    Хабарингиз бор, шу кунгача миллий терма жамоамизни Марат Қурбонов узоқ вақт давомида бошқариб келаётганди ва у киши бошчилигида ўзбек боксчилари Олимпия ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида умумжамоа ҳисобида юқори ўринларни қўлга киритишди.

    Бугун ташкил этилган тадбирда ҳам Марат Галиевичнинг қилган хизматлари алоҳида эътироф этилди ва терма жамоага вақтинчалик бош мураббий сифатида у кишининг энг яқин шогирдларидан бири Тўлқин Қиличев вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    Қайд этиш лозимки, Марат Қурбоновнинг боксдаги фаолияти якунлангани йўқ. У киши ҳали кўплаб мураббийлар, чемпион боксчиларни тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

    Ўзбекистон бокс федерацияси Марат Галиевичнинг терма жамоа рулидаги самарали фаолиятини юксак қадрлайди ва ўз миннатдорчилигини билдиради. Тўлқин Қиличевга эса янги вазифада омад тилаб қоламиз, дейилади федерация баёнотида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates