Тойлоқда 3 нафар фуқаро давлатга 60 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган

    Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Тойлоқ туманлараро фуқаролик судига даьво аризаси киритилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабар беришича, ҳали ҳануз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган ер ресурсларини ноқонуний равишда эгаллаб олиш, ундан самарасиз фойдаланиш сингари салбий ҳолатлар учраб турмоқда.

    Жумладан, Тойлоқ туманининг “Урай-Элипок” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи икки нафар фуқаро “Элипок” агросаноат фирмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Толиб Маматқул” фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдонининг 0,28 гектар қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги аниқланди. Ушбу ўзбошимчалик билан эгаллаган ерга ноқонуний равишда уй-жой қуриб, ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариши оқибатида давлатга 30 миллион 868 минг 105 сўм зарар етказган.

    Шунингдек, туманнинг “Навзандак” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳам “Р.Саидназаров” агросаноат фирмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Азизжон Худойшукуров боғлари” фермер хўжалигига ижарага берилган 0,11 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Ерга ноқонуний равишда уй-жой қуриб, ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариши оқибатида давлатга 29 миллион 231 минг 160 сўм зарар етказганлиги маълум бўлди.

    Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан Тойлоқ туманлараро фуқаролик судига даьво аризаси киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, жавобгарлар ҳисобидан давлат фойдасига 60 миллион 99 минг 265 сўм миқдорида етказилган зарар ҳамда 2 миллион 403 минг 970 сўм давлат божи ундирилиши белгиланди.

    Фурқат Умиров,

    “Ўзагроинспекция”нинг Тойлоқ туман

    бўлими бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates