Томорқа – даромад манбаи

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Мамлакатимизда 5,5 миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари ихтиёридаги 502,8 минг гектар ер майдонларида деҳқончилик қилинмоқда. Юртимизда етиштирилаётган картошканинг 84 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 71 фоизи, полиз, узум ва меваларнинг 55-60 фоизи, чорвачилик маҳсулотларининг 94 фоизидан ортиғи аҳоли хонадонлари ҳиссасига тўғри келади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида мамлакатимизда 651 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолияти йўлга қўйилди.

    “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, томорқаларни шудгорлаш, экин экишга кўмаклашиш, кафолатланган кўчатлар, маҳаллий ва минерал ўғитлар етказиб бериш, ихчам иссиқхоналар қуриш, етиштирилаётган маҳсулотларни қабул қилиб қайта ишлаш, ички бозорларга етказиб бериш ҳамда экспорт қилишда аҳолининг ҳақиқий кўмакчисига айланмоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даврида “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан 42,1 минг аҳоли хонадоннинг ерлари шудгорланди, 53,5 минг хонадонга зарур уруғлик, 90,3 минг хонадонга кўчатлар (шу жумладан 15 минг хонадонга лимон кўчати) ҳамда 36,2 минг хонадонга пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари етказиб берилди ҳамда экишига кўмаклашилди.

    Шунингдек, 32,5 минг хонадонга ихчам иссиқхона қуриб берилди, 1161 та хонадонга асалари уялари, 1 297 хонадонга қуён, 4330 минг хонадонга курка, 9,3 минг хонадонга парранда, 519 та хонадонга эчки, 998 та хонадонга қорамол ҳамда 2,7 та хонадонга қўй етказиб берилди.

    Ҳалқимиз йилдан йилга томорқа қўшимча даромад манбаи эканини яхши англаган ҳолда йилига 2-3 марта ҳосил олишни кўзлаб иш юритиши натижасида етиштирилаётган ҳосил миқдори ортиб бормоқда.

    Тажрибадан маълумки, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини оддий омборларда сақлагандан кўра, сунъий совутиладиган омборхоналарда сақлаш орқали маҳсулот вазнини максимал даражада сақлаб қолиш имконияти ошади. Шундай омилларни ҳисобга олган ҳолда етиштирилган маҳсулотни йил давомида халқимиз дастурхонига етказиб бериш учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида “Томорқа хизмати” корхоналарида 38,5 минг тонна сиғимли 132 та мева-сабзавотларни совутиш омборлари, 62,9 минг тонна сиғимли 195 та мева-сабзавотни сақлаш омборлари ҳамда 161,4 минг тонна йиллик қувватга эга бўлган 154 та мевани саралаш, қуритиш, қайта ишлаш линиялари ташкил қилинди. Мазкур йўналишлар учун кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 96,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Шу билан бирга Республиканинг 162 та туманида аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига қулай жойларда, арзон нарҳларда сотишни ташкил қилиш мақсадида маҳаллаларнинг аҳоли гавжум жойларида 1475 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли “дала дўконлари” ташкил этилиб, уларнинг сони 2 685 тага етказилди, кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 265 нафар фуқароларга 8 млрд 231 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

    Э.Мамараҳимов,

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates