Тўпланган натижаларга қараб супер-контракт нархлари эълон қилинди

    Таълим 29 сентябр 2020 39962

    ОТМларга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар учун супер-контракт нархлари эълон қилинди.

    Кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:

    1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

    1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

    2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

    3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

    Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари қуйидагича:

    Энг қиммат миқдор юриспруденсия йўналишида — 25 баробар, яъни 229 млн 184 минг сўм.

    Кейинги ўринда тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн 649 минг сўм.

    Қолган йўналишлар 10 ва 15 баробар миқдорда белгиланган.

    Эслатма: баробар - таълим йўналишига белгиланган контракт суммасининг баробари назарда тутилмоқда.