«Тошкент - Бухоро – Тошкент» йўналишида янги олиб келинган «Аfrosiyob» поездлари қатнайди

    Транспорт 12 ноябр 2021 1368

    2021 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари «Тошкент- Бухоро- Тошкент» йўналишида 770/769-сонли «Afrosiyob» замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

    Ҳаракат жадвалига кўра шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли «Afrosiyob» замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.

    Шунингдек, 769-сонли поезд ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.

    Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган «Afrosiyob» замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади, деб хабар беради «Oʼzbekiston temir yoʼllari» матбуот хизмати «Oʼztemiryolovchi» АЖ маълумотига таяниб.

    Шунингдек, хабар орқали қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги эслатилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates