Ҳаракат жадвалига кўра «Тошкент – Нукус» йўналишидаги 154 - сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан,
«Нукус – Тошкент» йўналишидаги 153- сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг якшанба куни соат 18:40 да Нукус темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати «Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi» AЖ маълумотга таяниб.
Шунингдек, хабар орқали қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлиги маълум қилинган.