Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    21 июлдан бошлаб эса ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат 16:49 да Урганч вокзалидан доимий равишда қатновини амалга оширади

    Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 20-21 июль кунларидан “Тошкент – Урганч – Тошкент” йўналишида қўшимча 156/155 сонли йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

    Ушбу поездлар 20 июлдан ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 20:13 да Тошкент-Жанубий вокзалидан, 21 июлдан бошлаб эса ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат 16:49 да Урганч вокзалидан доимий равишда қатновини амалга оширади.

    Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати