Бош Прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 59 та маданий мерос объектларидан таълим, 109 тасидан эса вазирлик идораларнинг маъмурий биноси сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Бироқ айрим ташкилот масъуллари муқаддам маъмурий жазо қўлланилганидан тегишли хулоса чиқармасдан, миллий бойлигимиздан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда.
Жумладан, пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган собиқ “Аёллар ва эркаклар гимназияси”нинг (ХIX аср) кириш эшиклари ўзбошимчалик билан, тегишли рухсат олинмасдан алмаштирилган.
Ҳолат юзасидан суднинг 02.12.2024 йилдаги қарори билан бинодан фойдаланувчи Тошкент давлат юридик университети масъул шахси маданий мерос объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбли деб топилиб, жарима жазосига тортилди.