“Tошкент давлат юридик университетига 30 йил” кўкрак нишони таъсис этилди

    Мамлакатимизда 8 апрел 2021 3266

    Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ректорнинг тегишли буйруғи имзоланади.

    Мазкур кўкрак нишони билан юридик таълим ва фан ривожи, университет фаолият самарадорлиги ҳамда нуфузини оширишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шу билан бирга қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришда юқори натижаларига эришган, кўп йиллик иш тажрибаси ва юқори касб маҳоратига эга бўлган Тошкент давлат юридик университети фахрийлари, ходимлари, талаба ва докторантлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, университетнинг хорижий ҳамкорлари тақдирланади.

    Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар университет проректорлари томонидан тақдим этилади. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор уларни умумлаштириб, ректорга тақдим этади. Номзодлар ректор томонидан кўриб чиқилади. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ректорнинг тегишли буйруғи имзоланади.

    Эслатиб ўтамиз, бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates