Тошкент дунёнинг яшаш учун арзон шаҳарлар бешлигига кирди

    Урбанизация 20 ноябр 2020 1632

    The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот компанияси пандемия туфайли қайси шаҳарлар энг қиммат бўлганини аниқлади.

    Таҳлилчилар 2020 йил бошидан дунё бўйича 133 шаҳарлардаги 140га яқин маҳсулот ва хизматлар нархларини таққослади.

    ▫️Бутунжаҳон тадқиқотнинг қиммат шаҳарлар ўнлигига Цюрих, Париж, Гонконг, Сингапур, Тель-Авив, Нью-Йорк, Женева, Лос-Анжелес ва Копенгаген кирди.
    ▫️Энг арзон шаҳарлар эса Олмаота, Каракас, Лусака, Тошкент ва Дамашқ экани маълум бўлди.

    The Economist нашри ёзишича, пандемия пайтида масофадан ишлашга ўтиш кўпгина харажатлар тузилишини ўзгартириб юборди. Масалан, аксарият одамлар уйда ишлашга ўтишлари билан ноутбук ва компьютерлар нархи ошди — 2019 йилга нисбатан ўртача 18,7%. Дўконлар фаолияти чеклангани боис кийим-кечак ва пойабзаллар савдоси сустлашди, ушбу маҳсулотларнинг нархлари кескин тушиб кетди.

    Тамаки, алкоголь маҳсулотларига талаб сезиларли ошди, уларнинг нархлари ҳам кўтарилди. 2020 йил бошида макарон ва ҳожатхона қоғозларини ваҳимали сотиб олиш — кейинчалик танқислик ва қимматлашишга олиб келди. Коронавирус тарқалиши ортидан Ухан (Хитой)даги йирик ишлаб чиқарувчи марказ ёпилди ва бу маиший техника ишлаб чиқариш кечикишига сабаб бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates