Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига трактор совға қилинди

    Транспорт 2 июл 2020 3408

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини янада ривожлантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

    Коронавирус пандемияси даврида гуманитар ёрдам кўрсатиш доирасида Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига Беларусдан махсус келтирилган иккита трактори совға қилинди.

    Тракторлар Минск Трактор заводида ишлаб чиқарилган МТЗ-80 универсал тракторларидир. Мақсад — соҳа олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалиёт ўташ учун шароитлар яратиб бериш.

    Тадбир давомида Беларус Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич ҳамда ТИИИМСХ биринчи проректори Баҳодир Мирзаев тракторларга ўзлари ўтириб, тракторни бошқариш бўйича мастер-класс кўрсатиб берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates