Тошкент жамоат транспорти парки 202 та янги YUTONG электробус билан бойиди

    Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти учун Хитойдан 202 та янги Yutong электробуси олиб келинди.

    Пойтахт жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, экологик тоза ва энергия тежамкор транспорт воситаларини жорий этиш доирасида «Yutong» компаниясида ишлаб чиқарилган 202 дона замонавий электробуснинг рамзий калити “Тошшахартрансхизмат” АЖ раҳбарига тантанали равишда топширилди.

    Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими, Транспорт вазири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Жамоатчилик кенгаши вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этди.

    Автобусларни топшириш маросимида сўзга чиққан транспорт вазири Илҳом Махкамов янги ҳаракат таркибини қабул қилиб олган ҳайдовчилар ва “Тошшахартрансхизмат” АЖ жамоасини самимий қутлади. Уларнинг жамоат транспортини ривожлантиришдаги меҳнати ва фидойилигини алоҳида эътироф этди.

    Қайд этилишича, 2025 йилнинг иккинчи чорагида пойтахт жамоат транспорти орқали кунлик йўловчи ташиш ҳажми 1,4 миллион кишига етди. Бу кўрсаткич хизмат ҳажмини 27 фоизга ошишини таъминлади.

    Йўналишларнинг умумий узунлиги ҳам 2 945 километрдан 2 990,8 километргача кенгайтирилди. Бу ўзгаришлар натижасида жамоат транспортининг ўртача тезлиги 18 километр/соатдан 21 километр/соатгача ошди.

    2025 йилда харид қилинган 202 дона электробус ва улар учун ўрнатилган 100 дона қувватлаш ускуналари жамиятда экологик тоза транспорт улушининг сезиларли даражада ортишига хизмат қилади.

    2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига мувофиқ, жами 1 200 дона электробус харид қилиниши режалаштирилган. Бунинг натижасида жамоат транспорти паркларида электробуслар улуши 50 фоиздан 63 фоизгача етказилади.

    Янги экологик тоза электробуслар шаҳар атроф муҳитини яхшилаш ва жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates