Тошкент «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

    Спорт 17 феврал 2025 330

    Ташкент Гранд Слам турнири шу йилнинг 28 февраль — 2 март кунлари бўлиб ўтади.

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

    Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада сайёрамизнинг 4 қитъаси 36 давлатидан жами 258 (166 эркак, 92 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришди.

    Япония учун аталган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг катта таркибдаги дзюдочилари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Турнирда асосан ёш, халқаро тажрибаси кам бўлган дзюдочиларимиз иштирок этишди. Медаль қўлга киритилмаган бўлсада, лекин ёшлар ўзлари учун тажриба олди, деб ёзади Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.

    Бронза медали учун курашган Азизбек Ортиқов якунда бешинчи ўринни эгаллади. Сўғдиёна Рафкатова, Маржона Нуруллоева, Азизбек Авазмуродов ва Рустам Шораҳматов 7-ўринни банд этди.

    Медаллар жамғармаси бўйича дзюдо ватани вакиллари мутлақ етакчи бўлишди. Боку «Катта Дубулға» турнири худди Япония чемпионатига ўхшаб кетди. Кунчиқар юрт дзюдочилари 10 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кучли учликка Германия ва Озарбайжон терма жамоалари якун ясаб берди. Жами 22 та давлат делегациялари ўз уйларига мусобақанинг камида битта бронза медали билан қайтишди.

    Хабарда айтилишича, Ташкент Гранд Слам турнирига шу йилнинг 28 февраль — 2 март кунлари пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуаси «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

    Ўзбекистон терма жамоаси мезбон сифатида ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан дзюдочи билан қатнашиш имкониятига эга. Ҳозиргача 3 қитъанинг 25 давлатидан жами 266 (130 эркак, 136 аёл) нафар дзюдочи Тошкентга келишини тасдиқлаган. Ҳали бу сон ортиб боради.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates