Тошкент конференцияси муваффақиятли ўтказилиши бутун дунёда таъсири тобора ортиб бораётган Янги Ўзбекистон пайдо бўлганининг ёрқин далилидир

    Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Унда яқинда пойтахтимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференция якунларидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

    — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Тошкент конференцияси тарихий воқеа, кўп жиҳатдан ноёб форум бўлди, – деди Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев. – Тошкентда бундай ўта нуфузли халқаро тадбир ташкил этилиши ва муваффақиятли ўтказилиши сўнгги йилларда бутун дунёда таъсири тобора ортиб бораётган Янги Ўзбекистон пайдо бўлганининг ёрқин далилидир.

    Минтақамизда ўзаро ишонч ва муаммоларни биргаликда ҳал этишга интилиш юзага келди, ўзаро савдо ҳажми сезиларли даражада ўсди: ўтган 4 йил мобайнида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо айланмаси 5 баробар ошди. Вужудга келган янги сиёсий муҳит Марказий Осиё ва бошқа минтақалар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун шарт-шароит яратади.

    Бугун Жанубий Осиё янги қиёфасига эга бўлмоқда. Унинг жаҳон иқтисодиётидаги роли ҳам ортиб боряпти. Бу ялпи ички маҳсулоти деярли 3,5 триллион долларни ташкил этувчи жадал ривожланаётган минтақадир. У жаҳоннинг иқтисодий марказларидан бирига айланмоқда.

    Шу боис, конференция ғояларини амалга ошириш 2 миллиарддан ортиқ нуфузга эга, сайёрамиз хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган улкан макроминтақа ривожланишига кучли таъсир кўрсатишга қаратилган.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates