Бугун илк маротаба Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди, дея хабар беради "Тошкентметрополитени" ДУК ахборот хизмати.
Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида «Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи»ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди.
Шундан сўнг, ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.
Қулай, хавфсиз ҳамда тезкор транспорт тури ҳисобланган метро 1 млн йўловчига хизмат кўрсата бошлаганидан мамнун.