Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

    Спорт 5 май 2021 963

    3 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз спортчиларининг Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишган ва бу борада амалга оширилаётган ишларни қониқарсиз деб баҳолаган эди.

    Мазкур йиғилишда атлетларимизни Олимпия ўйинларига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўришлари учун барча шароитларни яратиб бериш, спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақалар ва лицензион турнирлардаги иштирокини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берилганди.

    Шу мақсадда жорий йил 21-31 май кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Мазкур мусобақа лицензион турнирлар тоифасига киритилган бўлиб, Токио-2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади.

    Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ёш атлетлар ўзаро мусобақалашади.

    Спорт тадбири халқаро экспертлар иштирокида ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида юқори савияда ташкил этилиши кўзда тутилган.

    Ёдингизда бўлса, жорий йил 16-25 апрель кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Мусобақада 180 нафардан ортиқ оғир атлетикачи иштирок этди.

    Мусобақада ҳамюртимиз, оғир атлетика бўйича Олимпия чемпиони Руслан Нурудинов силтаб кўтариш машқида 241 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.

    Шундай қилиб, Осиё чемпионатида 109 кггача вазн тоифасида дастлабки икки ўринни ўзбекистонликлар – 241 кг натижа билан Руслан Нурудинов ҳамда 234 кг кўрсаткич билан Акбар Жўраевлар эгаллади.

    Мусобақа якунларига кўра, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Қозоғистон жамоасига имкониятни бой бериб, 2-ўринни қўлга киритди. 3-ўрин эса хитойлик спортчиларга насиб этди.

    Умид қиламизки, ўсмирларимиз ҳам жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишади ва юртдошларимизни қувонтиришади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates