«Тошкент пахта тозалаш заводи»да ёнғин содир бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 18 апрел 2021 1399

    Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, «Тинчлик» маҳалласидаги «Тошкент пахта тозалаш заводи»да ёнғин содир бўлди.

    16 апрель, соат 17:13 да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, «Тинчлик» МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган «Реал Текст» МЧЖга қарашли «Тошкент пахта тозалаш заводи» ҳудудида очиқ майдонга ёйиб қўйилган тахминан 100 килограмм «Наманган-77» 5-навли пахта хом ашёси ёнган.

    Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ёнғин жойига соат 17:20 да етиб борган. Содир бўлган ёнғин соат 17:30 да ўраб олиниб, соат 18:10 да тўлиқ бартараф этилган.

    Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 3 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалар ҳамда 20 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

    Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракатлари натижасида 4 та бунт тахминан 8 000 тонна пахта хом ашёси сақлаб қолинган.

    Содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, Т-28 русумли пахта ортиш юклама тракторининг носозлиги деб топилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates