Тошкент шаҳар ҳокими БАА делегациясини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 21 сентябр 2021 649

    Бугун, 21 сентябрда, Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бирлашган Араб Амирликларининг бизнес-делегацияси билан учрашди. Делегацияга Ал Мактум қироллик оиласининг вакили Шайх Муҳаммад Бин Мактум Бин Жума Ал Мактум бошчилик қилди.

    Меҳмонларни қарши олган Ж.Ортиқхўжаев олий мартабали меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорлик жадал ва муваффақиятли ривожланаётганидан далолат эканлигини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистонда регби спорт турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлигини шайхга билдирди.

    Ўз навбатида, Шайх Муҳаммад Бин Мактум Бин Жума Ал Мактум самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон, хусусан, Тошкент шаҳри билан БАА ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорлик учун имкониятлар кўлами жуда кенглигини таъкидлади. Жумладан, ўзаро ишонч ва шаффоф фаолият асосида Тошкент шаҳрида йирик, юқори қўшилган қиймат келтирувчи, инфратузилмавий лойиҳалар, хусусан, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия ишлаб чиқариш, оқава сув тизимларини модернизация қилиш, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

    Конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш борасида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates