баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тошкент шаҳар ҳокими Қирғизистон Ҳукумати делегацияси билан учрашди

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Акилбек Жапаров раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

    Делегация таркибида Қирғизистон Республикаси Божхона хизмати ҳузуридаги “Божхона инфраструктураси” давлат корхонаси раҳбари Давид Акимбаев ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Джунусов иштирок этди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланаётгани, товар айрибошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бораётганлигини, айниқса, кейинги уч йилда муайян натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

    Хусусан, Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасида кейинги йилларда иқтисодий алоқалар ривожланиб борилаётганлиги, бу борада Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг учрашувларидаги имзоланган ҳужжатлар муҳим асос бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.

    Меҳмонлар пойтахтимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, замонавий шаҳарсозлик, инфрастузилмани ривожлантириш, йўллар, кўприклар қурилиши, ободонлаштириш соҳасидаги ишларни юқори баҳолаб, ушбу йўналишларнинг ҳар бирида, шунингдек, транспорт соҳасидаги тажрибани ўрганиш, бу борада Тошкентдаги малакали мутахассислар билан бирга ишлашга қизиқиш билдиришди. Ушбу масалада Ишчи гуруҳ тузишни таклиф этишди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев барча соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан Тошкент шаҳри ҳам манфаатдор эканлигини қайд этиб, бу борада Бишкек ва Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари билан тажриба алмашишга тайёрлигини таъкидлади.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates