Тошкент шаҳар ҳокими Туркистон вилояти акими бошчилигидаги делегация билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 18 январ 2021 1391

    Туркистон вилояти билан дўстона алоқалар узоқ тарихга бориб тақалади. Айниқса, азалдан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланган. Бугунги учрашув эса ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳамда алоқалар кўламини кенгайтиришга қаратилган.

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳудудларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масаласига тўхталар экан, саноат, туризм, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда кўплаб икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигига тўхталиб ўтди.

    Хусусан, Туркистон вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида темир йўл линияси қуриб ишга туширилса, сайёҳлар учун Туркистон-Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналишида тур таклиф қилиш имконияти яратилиши, умуман, икки томонда ҳам туризмни ривожлантириш салоҳияти катта эканлигини қайд этди.

    Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев Тошкент йилдан-йилга кўркамлашиб, тараққий этиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Шаҳардаги қурилишлар, янги иншоотлар, боғлар, хиёбонлар ва ишлаб чиқариш қуввати тобора ўсиб бораётганини Тошкентнинг катта ютуғи дея эътироф этди.

    Туркистон вилоятида Ўзбекистон пойтахтида бўлганидек, турар жойлар учун алоҳида дизайн ва замонавий шароитларга эга мавзеларни қуриш, хиёбонларни ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда саноат лойиҳаларини амалга оширишга эҳтиёж борлигини маълум қилди. Хусусан, Туркистонда газ плиталари ишлаб чиқариш бўйича завод очиш таклифини билдириб, бунинг учун Artel компанияси билан хамкорлик қилиш мақсадини баён этди, заводни қуриб, ишга тушириш учун барча шароит борлигини билдирди.

    Шунингдек, Тошкентдаги яшиллик, боғлар ва хиёбонлар андозасига асосланган ҳолда ўз ҳудудидаги гўзал боғ барпо қилиш учун мутахассисларни кутиб олиш ва тажрибасини ўрганишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, ҳудудлар раҳбарлари ўзаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида яна дегациялар алмашинуви давом этишини билдирдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates