Тошкент шаҳар ҳокимлиги Huawei ечимлари асосида “Рақамли Тошкент”ни қуриш имкониятини ўрганмоқда

    Урбанизация 22 сентябр 2020 2077

    «Рақамли Тошкент» комплекс дастури тасдиқланган бўлиб, уни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Рақамли ривожлантириш департаменти ташкил қилинди.

    Пойтахтни рақамлаштиришнинг комплекс дастурини амалга оширишда давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги ўзаро алоқаларни тезлаштириш ва осонлаштириш мумкин бўлган рақамли технологиялар ҳамда инновацион ечимлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Пойтахтни рақамли ўзгартириш бўйича энг долзарб ва самарали ечимлар билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи ҳокимнинг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Сардор Абдуллаев бошчилигида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги инновацион ва интеграцион ечимлар марказида бўлди.

    Ташриф давомида меҳмонлар шаҳарда хавфсиз «Ақлли шаҳар» тамойилларига мос равишда ҳаракатланишга шароит яратиш учун ички ишлар идоралари томонидан транспорт воситаларини бошқариш муаммоларини бартараф этиш, йўл ҳаракати назорати ва тартибга солинишини таъминлаш, тиғиз вақтда йўлларнинг тирбандлигини камайтиришга имкон берадиган ечим билан танишдилар. Ечимнинг демо версияси мисолида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш самарадорлигини ошириш учун қоидабузарликларни кўпроқ қайд этадиган турли хил алгоритмларга эга булутли қурилмалардан фойдаланиш орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш имконияти ўрганилди.

    Шунингдек, тадбир давомида пойтахт ҳокимлигининг ишчи гуруҳига Хитойнинг Шэньчжэньшаҳридаги туманлардан бирининг ақлли бошқаруви мисолида шаҳар идораларига бошқа турли ташкилотлар ва давлат муассасаларидан келиб тушадиган катта ҳажмли маълумотлар таҳлили имконияти намойиш этилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates