Тошкент шаҳрида 29 та архитектура ёдгорлигига ўзбошимчалик билан зарар етказилган — Бош прокуратура

    Маданият 23 сентябр 2022 1397

    Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи Тошкент шаҳрида ўрганилди.

    Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда.

    Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.

    Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган.

    Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

    Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланди.

    Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди.

    Хусусан, “Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates