Тошкент шаҳрида 60 дона “Remdesivir” дорисини 60 млн сўмга сотаётган шахслар қўлга олинди

    Хавфсизлик 20 октябр 2020 612

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида коронавирусни даволашда ишлатилаётган “Remdesivir” дорисини 1 млн 350 минг сўмдан сотаётган 4 нафар эркак тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

    Қайд этилишича, 17 октябрь куни шахси очиқланмаган фуқаро Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, «Х» исмли шахс “COVID-19” вирусига қарши қўлланилаётган “Remdesivir” дорисини 1 млн 350 минг сўмдан сотаётганини билдирган ва мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

    17 октябрь куни куни соат 19:30ларда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Жиноят қидирув бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 34, 33 ва 24 ёшдаги 4 нафар эркак «шартли сотиб олувчи» бўлиб иштирок этаётган фуқарога 60 дона “Remdesivir for Injection 100mg” (ВDREM-100) номли дорини 60 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган. Дорилар ҳамда 60 млн сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Бу каби тадбирлар Ўзбекистон Бош вазирининг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Дориларнинг ноқонуний сотилиши уларнинг нархини кескин кўтарилишига сабаб бўляпти. “Remdesivir” дорисининг ҳақиқий нархи 500 минг атрофида, ушбу дори фақат дорихоналарда сотилиши керак.

    Бироқ афсуски бугунги кунда ушбу дорига талаб юқори бўлгани боис айрим шахслар вазиятдан фойдаланиб, уни қимматроққа сотишга уринмоқда, бу эса амалдаги қонунларга зид», дейди Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси катта инспектори лейтенант Покиза Хўжаева.

    Тошкент шаҳрида 60 дона “Remdesivir” дорисини 60 млн сўмга сотаётган шахслар қўлга олинди

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates