Тошкент шаҳрида 6000 нафардан ортиқ аёллар бепул скрининг текширувларидан ўтишди

    Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир.

    Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради. Бачадон бўйни саратони – бу олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади.

    Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Одам папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди.

    Шу мақсадда республикамизда Вирусология илмий-текшириш институти ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда қуйидаги 6 оилавий поликлиникаларда скрининг жараёнлари давом этмоқда:

    1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси;

    2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси;

    3. 2-сонли Тошкент марказий поликлиникаси;

    4. Мирзо-Улуғбек тумани марказий поликлиникаси;

    5. Яшнобод тумани марказий поликлиникаси;

    6. Шайҳонтохур тумани марказий поликлиникаларда бачадон бўйни саратонига скрининг текширувлари ўтказилмоқда.

    Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР (бачадон бўйни саратони)га бепул текширилди. Тошкент шаҳрида 6000 нафардан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтишди.
    Текширув натижалари бўйича 11,7 фоиз аёлларда, вирус аниқланди, шу аёлларнинг кейинги текширувлари январь ойидан бошланади.

    Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.

    Вирусология илмий-тадқиқот институти матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates