Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълум қилган.

    Унинг айтишича, Тошкент шаҳри бўйича 1000 та чиқинди шохобчалари мавжуд. Уларнинг ҳар биридан кунига 1 килограммдан 3 килограммгача “чиқинди нонлар” олинади. Яъни умумий ҳисобда кунига 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади.

    “Ишчилар нонларни мол-қўй, парранда боқадиган одамларга, тадбиркорларга бериб юборишади”, дейди Исмоил Сагдуллаев.