Тошкент шаҳрида «Италия – Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 8 декабр 2021 773

    2021 йил 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида «Италия – Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.

    Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, Италия ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари, иқтисодий ва молиявий тузилмалари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

    Делегациялар Марказий Осиё давлатлари ва Италия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда жавоб бериш муҳимлигини таъкидладилар. Минтақадаги экологик муаммоларни ҳал этиш, экстремизм ва терроризм каби трансмиллий таҳдидларнинг олдини олиш, шунингдек, миллатлараро тотувлик, халқларнинг дўстлик ва қардошлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари таҳлил этилган.

    Конференция сессиялари доирасида минтақавий иқтисодий шерикликни такомиллаштириш, савдо-инвестиция, транспорт ва транзит соҳаларида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш механизмлари кўриб чиқилди. Энергетика, агробизнес ва саноат ускуналари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан фикр алмашган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Анжуман доирасида «Марказий Осиё ва Италия ўртасидаги илмий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида «давра суҳбати» ҳам ташкил этилиб, унда Марказий Осиё ва Италиянинг етакчи экспертлари иштирок этди. Иштирокчилар минтақавий бошқарувнинг концептуал моделлари, барқарор ва инклюзив ривожланиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб қилиш, илмий ва академик алоқаларни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates