Очилиш маросимида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Россия олий таълим муассасаси тарихи Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида сўз юритаркан, мазкур университет 1941 йилнинг кузида, яъни Иккинчи жаҳон уруши даврида Қўқон шаҳрига кўчирилгани ва у ерда 1943 йил баҳоригача фаолият юритгани ҳақида сўз юритди.
Олий ўқув юртининг Тошкентдаги филиалида ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланган. Филиал материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари каби йўналишларда мутахассис ва кадрларни тайёрлайди.