Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади

    Энергетика 10 май 2023 1179

    2023 йил 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади.

    Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

    — «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023» 25-юбилей халқаро кўргазмаси;

    — «Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2023» 16-халқаро кўргазмаси;

    — «Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2023» ихтисослаштирилган бўлими;

    — 3-Халқаро Ўзбекистон Энергетика анжумани.

    Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкорлари – ICA Eurasia Group va Congresses of Central Asia – CCA томонидан ташкил этилади.

    Форум тадбирлари анъанавий тарзда илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўййиш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашиш орқали соҳа ривожига хизмат қиляпти.

    Анжуманлар доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

    Кўргазма стендларида замонавий асбоб-ускуналар, саноат материаллари, хомашё ва хизматлар, жумладан, локализатсияга мўлжалланган намуналар намойиш этилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates