Тошкент шаҳрида Ўзбекистон табиатига хос бўлмаган тошбақа тури аниқланди

    Яшил сайёра 20 июн 2020 1208

    Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.

    Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси 30 га яқин мамлакатда қайд этилган.

    Шу вақтгача бу тур республикамиз ҳудудида фақат уй шароитида учрарди. Бироқ 2019 йилнинг кузида балиқчилар томонидан Бурижар каналида Қизилқулоқ ботқоқ тошбақасининг 4 та индивиди учраши ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу ҳудудда олиб борилган бир неча тадқиқотлар натижасида 2020 йилда қишлаган индивид топилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси мамлакатимиз сув ҳавзаларида осон қишлаши, кўпайиши ва кенг тарқалиши мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates